Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Фарғонага ташрифи давомида берган топшириқлари ижроси юзасидан ОТМ 2018/19 ўқув йилидаги қабул кўрсаткичларига қўшимча равишда тўлов-контракт асосида қабул квоталари қуйидагича белгиланди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири ҳукуматдаги манбага асосланган ҳолда хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 12-13 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташриф буюрган Шавкат Мирзиёев Фарғона давлат университетида анорчилик йўналиши бўйича таълимни ташкил этиш юзасидан таклиф билдирганди. Унга кўра, 2018/19 ўқув йилидаги қабул кўрсаткичларига қўшимча равишда жами 25 нафар талаба Агрономия йўналишида ўқишни бошлаши кутилмоқда. Шунингдек, Тошкент темир йўл муҳандислари институтида Дронлари лойиҳалаш ва эксплуатация қилиш йўналиши бўйича 25 нафар, ФарДУ магистратура босқичида Ихтиология ва гидробиология йўналишида эса 6 нафар шахс таҳсил олиши белгиланмоқда.
Маълумот учун, қайд этилган йўналишлар бўйича ташкил этилган таълим ўзбек тилида бўлиши белгиланмоқда.