Биласизми?

Қандай қилиб вазнни назорат қилиш ва ўзини ейишдан чекламаслик мумкин? 6 та асосий қоида

«Албатта, истеъмол қилинаётган овқатлар миқдорида ва маълум бир озиқ-овқатларда ўзингизни барибир чеклашингизга тўғри келади. Чунки, қанча фаол равишда шуғуллансангиз ҳам, агар сиз овқатни суиистеъмол қилар экансиз, унда вазнни ушлаб туриб бўлмайди», — деб ҳисоблайди спорт бўйича мутахассис Анастасия Юркова.

Вазнни бир маромда ушлаб туришда 6 маслаҳат:

  1. Кўпроқ ҳаракат қилинг

Бир кунда қанча кўпроқ калория сарфласангиз, ўзингизга шунча кўпроқ ейишга имконият беришингиз мумкин. Кўпроқ пиёда юринг, мунтазам машғулотлар ҳақида унутманг.

Ўзингизга ёқадиган: сайр қилиш, югуриш, бадминтон ўйнаш, рақс — ҳар қандай ҳаракатлантирувчи фаолликни оширадиган машғулотларни топинг.

  1. Фойдали озиқ-овқатларни танланг

Бу мавзуда жуда кўп гапириш мумкин. Энг асосий тавсия: фаст-фуд ва сифати паст бўлган озиқ-овқатлардан воз кечиш. Уларни фойдали бирон-бир егуликларга алмаштиришга ҳаракат қилинг.

  1. Ҳамма «зарарли»ларни эрталабга қолдиринг

Хамирли овқатлар ва ширинликларни яхши кўрасизми? Буларни эрталаб нонуштада истеъмол қилинг. Блинлар, печенье ва кекслар, пишлоқли тостлар — ҳаммаси нонушта учун. Кун давомида ҳамма калорияларни сарфлайсиз ва улар қоматингизга зарар етказмайди.

  1. Тез-тез еб туринг

Агар мунтазам овқатланиб турсангиз, унда очиқмайсиз ва кўп еб қўймайсиз. Асосийси — организмга мунтазам равишда кам-камдан озуқа моддаларининг келиб тушиши.

  1. Рационингизни хилма-хил қилинг

Овқатингиз таркибида албатта ҳамма асосий озиқ-овқатлар: гўшт, балиқ, творог, донлилар, сабзавотлар, мевалар бўлиши керак. Фақат товуқ ва гуруч ейиш шарт эмас.

  1. «Қорин байрами» уюштиринг

Бир ойда бир марта «қорин байрами» уюштиринг. Ўзингизга тақиқланган овқатларни, ширинликларни ейишга ижозат беринг. Албатта бундай байрамдан кейин худди шундай байрам машғулотларига боришга тўғри келади. Бундай усул қолган кунлар тўғри овқатланишга риоя қилишни осонлаштиради.

Манба: Daryo.uz