Биласизми?

Қашшоқликка олиб келувчи 6 одат

Яқинда Пенсильвания Университети профессори, когнитив нейрофизиология бўйича мутахассис Марта Фарах кўп йиллик тадқиқотлар хулосаларини кенг жамоатчиликка тақдим қилди. Фарахнинг фикрича, қашшоқликда ўсган боланинг онги келажакда унинг бой бўлишига имкон бермайди.

Яъни боланинг ақлий қобилиятлари нафақат генетикага, балки у ўсиб катта бўлган шарт-шароитларга ҳам боғлиқ бўлади. Бундан ташқари олимлар болаликдан қашшоқликка дастурлаштирилган одамларга хос бир неча белгиларни аниқлади. Уларни ўрганиб чиқамиз.

  1. Ўзига нисбатан ачиниш ҳисси

Қашшоқликка маҳкум одамларнинг энг биринчи ва энг ошкора хислати ҳар доим ўзига ачиниш одати ҳисобланади.

Бундай одамлар эътиборини доимо мутлақо аҳамиятсиз, муҳим бўлмаган, уларсиз ҳам бемалол яшаш, бой бўлиш ва бахтли бўлиш мумкин бўлган асосларга қаратади. Энг ачинарлиси шундаки, бу ўкиниш билан улар ўзининг бўйнига бахтли ва фаравон ҳаёт кечиришга халал берувчи, уларни пастга тортувчи юк ортиб олади.

  1. Қурумсоқлик

Кўпчилик ҳар бир тийинни тежайдиган, қурумсоқ одамлар бой бўлади деб ҳисоблайди. Аслида ҳаётий тажрибалар шахсий фирмаси ходимларига нисбатан хасислик қилиш, молиявий фойда учун бизнес ҳамкорларини алдаш истаги – бу ҳеч қачон бой бўлмайдиган одамга қўйилган «тамға» эканлигини кўрсатади.

               3. Ёмон кўрган иши билан шуғулланиш

Ҳеч қачон бой бўлмайдиган одамлар оиласини боқиш, ўқиш харажатларини ёки ўтган йилги кредитни тўлаш учун йиллар давомида ҳар куни ўзи ёқтирмайдиган ишга бориб келади.

Бундай иложсизликдан қутулишнинг бирдан-бир йўли бу ишни ташлашга дадил қарор қилиш ва ўзига ёқадиган иш билан шуғулланишни бошлашдир. Фақат шундагина сиз ўзингиздаги куч-қудратни юзага чиқара оласиз ва муваффақиятга эришасиз.

  1. Муваффақиятни пул билан ўлчаш

Ҳамма нарсани пул билан ўлчаш – ҳеч қачон ҳақиқий бой бўлмайдиган одамларга хос фазилат ҳисобланади. Бундай одамлар етарлича маблағи бўлсагина ўзларини бахтли ва эркин ҳис қилади.

Маблағи тугаши билан уларнинг ҳаёти ўз маъносини йўқотади ва ўзи чорасиз одамга айланади. Улар ўз бахтини пул билан эмас, балки бошқа тоифалар – муносабатлар, дўстлик, севги ва садоқат билан ўлчайдиган одамлар чинакам бой бўлишини ҳеч қачон тушунмайди.

  1. Имкониятига қарамасдан кўп пул сарф қилиш

Кредит ҳисобига яшайдиган одамлар ҳақида алоҳида эслатиб ўтиш жоиз. Ўз даромадини ҳисобга олмасдан бўлар-бўлмасга кредит олиш бой бўла олмайдиган одамларга хос одат.

  1. Бир лаҳзалик фойдани кўзлаш

Бирданига ва ҳаммасига эга бўлиш истаги – абадий қашшоқ одамларга хос хусусият. Бундай одамлар ўз кучига тўғри баҳо бера олмайди, лекин бир лаҳзада юқори лавозим, иззат-эътибор ва миллионлаб пулга эга бўлишни хоҳлайди. Одатда бундай одамларнинг юқори лавозимларга эришиш учун қобилияти етарли бўлмайди.

Манба: Daryo.uz