Ошхона

​Қизил ловиядан салат

Ҳатто, тушликнинг ўрнини босади!

Зарур масаллиқлар: 200 гр. қайнатилган товуқ гўшти, ярим стакан қайнатилган қизил ловия, 4 та тузланган бодринг, 3 дона қайнатилган тухум, 2 та қизил булғор қалампири, 1 бош қизил пиёз, битта сабзи, кўкпиёз, петрушка, туз.

Тайёрланиши: 1. Қайнатилган товуқ гўштини тўртбурчак шаклда майдалаб тўғранг.

2. Қизил булғор қалампири, пиёз, тузланган бодринг ва қайнатилган тухумни ҳам тўртбурчак шаклда майдалаб тўғрайсиз.

3. Сабзини қирғичдан ўтказиб, қиздирилган ўсимлик ёғида қовуриб олинг.

4. Барча тўғралган масаллиқларни аралаштириб, қайнатилган ёки консерваланган қизил ловия ва сабзини қўшинг.

5. Кўкатларни майдалаб, салатга солинг-да, туз ва майонез қўшинг. Аралаштирсангиз, салат тайёр.

25 дақиқа

6 кишилик

Манба: Darakchi.uz