Биласизми?

Қўпол танқидга қандай жавоб бериш керак?

Баъзи одамлар билан мулоҳазали суҳбат қилишнинг имкони бўлмайди. Вазият жавобан айтиладиган ҳақоратларгача етиб бормаслиги учун, қуйидаги маслаҳатлардан фойдаланинг.

  1. Танқидни олдиндан сезишга ҳаракат қилинг

Агар сиз тақдимот ёки маъруза билан чиқмоқчи бўлсангиз, қайси бандлар танқидга сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўринг. Балки сизга аввал ҳам шунга ўхшаш танбеҳлар беришгандир. Нима деб айтишни олдиндан ўйланг. Тайёр жавобингиз бўлса, ёқимсиз сўзларга муносабат билдиришингиз осонроқ бўлади.

  1. Дарров жавоб қайтарманг

Аччиқланманг ва шошилиб жавоб қайтарманг. Пиёлага сув қуйинг, фикрингизни тўпланг, керакли сўзларни танлаб олинг.

  1. Умумий самимий жумлалардан бошланг

Жобс ўзининг бир маърузаси вақтида айтилган танқидга жавоб қайтаришда шундай иборадан бошлаган эди: «Бирон нарсани ўзгартиришга уринаётганингда, энг қийин тўсиқлардан бири ҳисобланувчилар – шу саволни берувчи одамлар, баъзи жиҳатдан ҳақдирлар». У ўз жавобини юмшатди, ва бир қарашда худди у оппонентнинг фикрига қўшилаётгандек кўринди, лекин кейинги сўзларидан бу ундай эмаслиги маълум бўлди.

Ҳар доим, ҳатто агар сиз суҳбатдошингиз фикрига мутлақо қарши бўлсангиз ҳам, жавоб беришни самимийлик билан бошланг.

  1. Якунида ўз хатоларингизни тан олинг, лекин ўз жамоангизни қўллаб-қувватланг

Сиз ўзингизнинг энг катта мухлисингиз бўлишингиз керак. Айниқса бошланишида, сиз фақат ўзингизга ва жамоангизга суянишингиз мумкин. Ўз хатоларингизни тан олинг, улардан қандай хулосалар чиқарганингиз ҳақида айтиб беринг, лекин охирида, сиз ва сизнинг жамоангиз кўп ишлаётгани, нима учун сиз қўллаб-қувватлашга лойиқ эканлигингиз ҳақида албатта эслатиб ўтинг.

Одамлар машаққатли меҳнатни қадрлашга одатланган, шунинг учун бу ҳақда эслатиш билан, сиз тингловчиларни ўзингизга жалб қиласиз.

Манба: Daryo.uz