Саломатлик

Қулоқни пахтали тампон билан тозалаш – кони зарар

Мутахассисларнинг таъкидлашича, пахта ёки шунга ўхшаш юмшоқ воситалар билан қулоқларни тозалаш қулоқ йўлларида янги муаммоларни келтириб чиқаради. Айниқса, ёш болалар бундан умуман фойдаланмасликлари лозим.

“Пахта тампони билан қулоқларни тозалаш зарарлидир. Бунинг ўрнини босувчи янги воситалар устида иш юритилмоқда”, дейди оториноларинголог.

Оториноларинголог Крис Жетане маълумотига кўра, қулоқларни худди тиш каби ҳар куни тозалаш керак, дейдиганлар қаттиқ адашади. Негаки, қулоқ йўллари ҳар қандай микробни ташқарига чиқарувчи моддаларга эга. Ҳаттоки, қулоқда олтингугурт моддаси бўлиб, у турли майда ҳашаротларнинг қулоққа киришидан сақлайди.

Биргина АҚШнинг ўзида ҳар йили 18 га тўлмаган 12 500 нафар ёшлар пахтали тампондан олинган жароҳат туфайли мутахассисларга мурожаат қилишмоқда.

Икром Раҳмон
Манба: Qalampir.uz