Ошхона

Қуритилган бақлажонли салат

Ушбу салат 10-12 кишилик.

Керакли масаллиқлар:

1. Қуритилган бақлажон - 250 гр. 2. Помидор ва қизил булғор қайласи - 1 коса 3. Соя - 50 гр. 4. Кўкатлар - 1 боғдан 5. Зираворлар 6. Пиёз - 2 дона 7. Писта ёғи - 100 гр

f80662dd-81d1-4e2f-a3b7-b48b1767bf1c

Тайёрланиши:

Қайнаб турган сувга бақлажон солиниб, 2 дақиқа қайнатилади. Сўнг бақлажон сувдан силқитиб олинади. Қизиган товага ёғ солиниб, тўғралган пиёз енгил ўлгунича қовурилади ва устига қизил қайла солинади. Сўнг, меъёрдан бироз купроқ туз солинади, сабаби, бақлажон тузланмагани учун.

1da1e14b-36de-4b44-9cee-0b63b2d4ac07

2-3 дақиқадан кейин қайла таги ўчирилиб, алоҳида идишдаги сувдан олинган бақлажон устига солинади. Сўнг зираворлар, соя ва тўғралган кўкатлар билан аралаштирилади. Бақлажон ва қайла иссиқлигида бу зираворлар эриб, қуритилган бақлажонга ўзгача таъм беради.

Ёқимли иштаҳа!

Манба: Beka.Uz