Зарур масаллиқлар: 170 гр. ун, 150 граммдан қуйилтирилган сут ва сариёғ, 90 гр. шакар, 3 дона тухум, 1,5 ош қошиқ какао, ярим чой қошиқ хамирюмшатгич, бир чимдим ванилин.
Тайёрланиши: 1. Хона ҳароратида юмшатлиган сариёғни шакар билан кўпиртиринг.
2. Тухумни биттадан қўшиб, кўпиртиришда давом этамиз.
3. Қуйилтирилган сутни ҳам сариёғли аралашмага солгач, бир кўпиртириб олиб, ун, ванилин ва хамирюмшатгични қўшамиз.
4. Крем қуюқлигида хамирни тенг иккига ажратинг. Бирига какао, иккинчисига 1 ош қошиқ ун солиш керак.
5. Пирог қолипига пишириқ қоғозини жойлаб, устидан аввал оддий хамирни, кейин какаолисини ва яна оддий хамирни солинг. Юзасини текисланг-да, 180 даражада қиздирилган газ печида 30 дақиқага қўйинг. Истакка кўра пирогни эритилган шоколад ва қанд упаси билан безатиш мумкин.
8 кишилик
1 соат
Манба: Darakchi.uz