Зарур масаллиқлар: 500 мл. сут, 350 гр. ун, 350 мл. қуюқ сметана, 200 гр. шакар, 1 дона тухум, ярим чой қошиқ ванилинли шакар, 1 чой қошиқ ўсимлик ёғи.
Тайёрланиши: 1. Тухумга шакар, туз ва ванилинли шакарни қўшинг. Кейин сутнинг 3/2 қисмини соласиз. Яхшилаб аралаштиргач, ун қўшасиз. Энди қолган сут ва ўсимлик ёјини қўшамиз-да, яна бир бор яхшилаб аралаштирамиз.
2. Қуймоқларни пишириб оламиз.
3. Қуюқ сметанага шакар, ванилин қўшинг. Миксерда 5-7 дақиқа аралаштирамиз. Истакка кўра желатин ҳам қўшиш мумкин.
4. Қуймоқлар ўртасига кремдан суртиб, юзини ҳам истакка кўра безатинг. Дастурхонга тортишдан аввал бироз муддат музлаткичда қолдириш мақсадга мувофиқ.
1 соат 8 кишилик
Манба: Darakchi.uz