Биласизми?

Республика Гидрометеорология маркази 9 июль об-ҳавоси ҳақида маълумот берди: ҳаво ҳарорати янада ошади

Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 9 июль куни пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Кечаси 25-27, кундузи 41-43 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 25-30, кундузи 40-45 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 25-30, кундузи 40-45 даражагача иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 24-29, кундузи 38-43 даража иссиқ  бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 25-30, кундузи 40-45 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 20-25, кундузи 38-43 даража иссиқ бўлади.