Инсон миясида шамоллашга қарши молекулалар етишмаслиги ва бошқа шунга ўхшаш муаммолар хотира ишини ёмонлаштиради ва инсоннинг ўзлаштириш салоҳиятига таъсир кўрсатади. Бу ҳақда Daryo.uz хабар бермоқда.
Сўнгги пайтларда олимлар иммун тизими мия ишига қандай таъсир кўрсатишини ўрганишга катта эътибор қаратмоқда.
Охирги ўн йил ичида нейрофизиолог ва молекуляр биологлар иммунитетнинг ҳаддан ортиқ фаоллиги ёки у билан боғлиқ муаммолар мия иш фаолиятида бузилишларни юзага келтириши мумкин. Хусусан, склероз ёки Альцгеймер касаллиги ҳам айнан шу нуқсон туфайли юзага келади.
Олимлар грипп ва бошқа шунга ўхшаш касалликлар бошланганида инсон хотираси сусайиши сабабларини ўрганишди.
Маълум бўлишича, организмда грипп вируси пайдо бўлганида организмда шамоллашга қарши реакция бошланди, организм ўзига хос «фавқулодда ҳолат» режимига ўтади. Бу вақтда иммунитет тўқималари исталган турдаги шубҳали объектга ҳужум қила бошлайди. Шунинг учун организмдаги бошқа тизимлар фаолияти бузилади.