Биласизми?

Саудия аёллари тарихда илк бор автомобиль бошқара бошлади

Саудия Арабистони аёллари, транспорт воситаларини ўзлари бошқариши имконини берувчи қирол рухсати кучга киргандан сўнг, 24 июнь, якшанба тонгида ўз автомобилларида қироллик шаҳарлари кўчаларига оммавий чиқа бошлади. Бу ҳақда Daryo.uz хабар бермоқда.

Арабистон сунъий йўлдош телеканаллари автомобиль бошқариш учун рухсат кучга кирган илк дақиқаларданоқ аёлларнинг ўз машиналарида кўчага чиқиши акс этган видеони тайёрлади.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг сентябрида қирол аёлларга автомобиль бошқаришга рухсат берувчи фармон чиқарди. Саудия Арабистони аёлларга автомобиль бошқариш учун тақиқ амал қилган дунёдаги ягона мамлакат эди. Фармон 24 июнь куни кучга кирди.