Ошхона

«Шафақ» салати — Ошхонангизда бор масаллиқлардан!

Зарур масаллиқлар: 150 гр. пишлоқ, 100 гр. консерваланган маккажўхори, 2 дона помидор, битта булғор қалмпири, 1 ош қошиқ зайтун ёки ўсимлик ёғи, туз.

Тайёрланиши: 1. Помидор ва булғор қалампирини кичкина қилиб ярим ой шаклида тўғранг. Салат идишга солиб, консерваланган маккажўхорини қўшинг.

2. Пишлоқни майдалаб тўғраб, салатга қўшинг-да, туз-намагини созлаб, ёғни солиб, яхшилаб аралаштиринг.

10 дақиқа

Манба: Darakchi.uz