Кўпчилик одамларнинг шакардан воз кечиш керак деган биргина фикрнинг ўзидан ҳам кайфиятлари йўқолади, бунинг устига уларнинг организми ширинлик дозасини худди чекувчиларнинг организми никотин талаб қилганидек талаб қилади.
Шакарнинг кўп миқдори организмда диабетни келтириб чиқариш билан бирга озиш жараёнига, ҳазм қилиш тизимига ва кун давомида умумий аҳволга ҳам таъсир кўрсатади.
Буларнинг олдини олиш учун, биз сизга шакардан воз кечишнинг оддий усулларини синаб кўришни таклиф қиламиз.
-
Кўпроқ C витамини
Ширинликка бўлган иштиёқ шунчалик кучли бўлса, унда мияга бу тобеликдан воз кечишни эмас, балки янги соғлом одат — витаминларни кўпроқ ейишни таклиф қилиш йўли билан уни алдашга ҳаракат қилинг.
Витаминларни танлашда C витаминига алоҳида эътибор қилинг, чунки у шакарнинг табиий ўрнини босувчи ҳисобланади. Сиз серсув апелсин есангиз ёки чойга хушбўй лимон қўшганингиздан кейин организмингиздаги шакар миқдори табиий равишда кўтарилади.
-
Камроқ кофеин
Гап шундаки, кофеин организмдаги шакар миқдорини камайтиради. Яъни сиз чой ёки қаҳвадан кейин албатта ширинлик ейишни хоҳлаб қоласиз.
Ширинликлардан воз кечишнинг бошланғич босқичларида конфетларни камроқ ейиш билан биргаликда, чой ва қаҳва истеъмол қилишни ҳам бир кунда бир пиёлагача қисқартиришга ҳаракат қилинг.
-
Янги мевалар
Янги ширали мевалар — бу оқибати салбий натижа билан тугамайдиган лаззат. Меваларнинг шакар ўрнини табиий равишда босиш хусусиятларидан бошқа яна бир яхши томони — улар ажойиб тарзда қоринни тўйдиради.
Агар тушлик вақтида бир дона шафтоли есангиз, кечқурунгача ширинлик тугул бошқа ҳеч қандай овқатларни ҳам ейишни хоҳламай қоласиз. Агар сиз ширинликка жуда ўч бўлсангиз, бу ўз-ўзини алдашнинг энг яхши усулидир.
Манба: Daryo.uz