Америкача панкейк биз кўникиб қолган рус блинчигидан қалинлиги ва кичиклиги билан фарқ қилади, шунингдек, уни мураббо ёки қуюлтирилган сут каби бирорта «қайла» билан истеъмол қилмасангиз, қуруқ бўлиб қолади.
Зарур масаллиқлар:
- 1 стакан ун
- 1 стакан сут
- 1 та тухум
- 2—3 ош қошиқ какао
- 2—3 ош қошиқ ўсимлик ёғи
- 0,5 чой қошиқ ош содаси (сирка билан сўндириш керак)
- 2 ош қошиқ шакар
- таъбга кўра туз
Тайёрланиши:
Шакар ва тухумни миксер ёрдамида аралаштирамиз.
Сутни ҳам қўшиб, аралаштиришда давом этамиз.
Аралашмага унни соламиз.
Сўнг какаони қўшамиз.
Охирида ўсимлик ёғи ва ош содасини солиб, яхшилаб аралаштирамиз.
Товани қиздириб, ўртасига ярим чўмич хамирни қуямиз. Бир томони пишгач, иккинчи томонини ағдарамиз. Шу тариқа, барча панкейкларни пишириб оламиз.
Панкейк тайёр. Ёқимли иштаҳа!
Манба: Daryo.uz