Соғлом тарзда яшаш ҳақидаги маълумотларнинг ҳаддан ташқари кўплиги одамларнинг нима яхши-ю, нима ёмонлигини аниқлаб олишига имкон бермайди: биз уларнинг ҳаммасига жуда осон ишонамиз.
Қуйида келтирилган соғлиқ ҳақидаги энг кенг тарқалган ёлғонларга ишонишни дарҳол тўхтатинг.
Алкоголь мия ҳужайраларини ўлдиради
Йўқ, ўлдирмайди. Кўп миқдорда ичилган алкоголли ичимликлар нейронларга зарар етказади, лекин улар яна қайта тикланиш хоссасига эга.
Резина сақич организмда қолади
Бу афсона кўпчиликка болаликдан таниш. Қўрқманг: организм ҳамма нарсани бир хил тезликда ҳазм қилади.
Сабзи кўриш қобилиятини яхшилайди
Сабзи қандай кўришимизга таъсир кўрсата олмайди. Тўрпарданинг фоторецепторлари А витаминининг доимий равишда келиб тушиши натижасида ҳақиқатан ҳам бироз яхшироқ ишлайди. Лекин А витамини фақат сабзида эмас, балки бошқа сабзавотлар таркибида ҳам бор.
Солярийнинг хавфсизлиги
Кўпчилик ҳалигача солярийни баданни қорайтиришнинг энг хавфсиз йўли деб ҳисоблайди. Лекин Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, айнан солярий тери саратонининг пайдо бўлишига сабабчи бўлади.
Очлик организмни токсинлардан тозалайди
Тана токсинларни чиқариш учун жигар, буйраклар ва талоқни ишлашга мажбур қилади. Альберт Эйнштейн номидаги тиббиёт коллежида ишловчи доктор Кит-Томаснинг таъкидлашича, организмдан токсинларни очлик йўли билан чиқариш ҳақидаги баёнот ҳеч қандай илмий асосга эмас.
Кечки овқат семизликка олиб келади
Бэйлордаги тиббий тадқиқот маркази директори, фалсафа фанлари доктори Жон Форенинг айтишича, сиз калорияни куннинг қайси пайтида олишингизнинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Муаммо — калориянинг умумий миқдорида.
Ёғсиз овқатлар
Охирги вақтларда зўр бериб ёғсиз овқатларни тарғибот қилиш урф бўлган — яъни, у бизни ортиқча вазндан халос қила олар эмиш. Эсда тутинг: сизни қутқарувчи бирдан-бир йўл — бу меъёрида овқатланиш ва доимий равишда спорт билан шуғулланиш.
Манба: Daryo.uz