Маданият

Сочларингиз соғлом бўлишини истасангиз, уларни қуёшдан ҳимоя қилинг

Қуёш нурлари кайфиятингизга ижобий таъсир кўрсатади, сочларингизга эмас. Агар сочларингизни махсус воситалар ёрдамида ҳимояламасдан узоқ вақт қуёшда юрсангиз улар зарар кўриши мумкин. Ёзни қандай қилиб қуёшли жойларда сочларга зарар етказмасдан ўтказиш ҳақида маслаҳатлар бермоқчимиз.

Сочларингизни, шунингдек бош терисини ҳам ҳимоя қилиш учун сиз шaпка, рўмол ёки бейсболкалардан фойдаланишингиз мумкин. Агар сочларингиз ҳаддан ташқари нозик бўлса ёки ёзги таътилни иссиқ мамлакатларда ўтказмоқчи бўлсангиз, қуёшдан ҳимояловчи воситалардан фойдаланишга бепарво бўлманг. Айниқса, сиз қуёшда қорайишга ва денгизда чўмилишга ўч бўлсангиз.

Сочлар учун воситалар шахсан танланиши шарт ва уларни танлашда сиз сочларнинг ҳолатини ҳисобга олишингиз керак. Агар сочларингиз ингичка бўлса, енгил текстурали қуёшдан ҳимояловчи пуркагичларни танлаганингиз яхши.

Қалин сочларга эса ультрабинафша нурларидан ҳимоя қилувчи кремлардан фойдаланишингиз мумкин. Бундай кремларнинг афзаллиги – уларнинг озиқлантирувчи хусусиятлари. Шунинг учун улардан тез-тез фойдаланиш ҳам мумкин эмас.

Бизнинг маслаҳатимиз: Агар сизнинг сочларингиз ҳар доим қуёшдан ташқари денгиз ва қумлар билан ҳам узвий алоқада бўлса, уларнинг соғлиғига жиддий эътибор қаратишингиз зарур. Қумлоқда ўтказилган куннинг охирида сочларингизни яхшилаб шампунь ва уларни парваришлашда ишлатиладиган озиқлантирувчи воситалар ёрдамида ювинг.

Манба: Daryo.uz