Биласизми?

Соғлом бўлишнинг ғалати, лекин самарали усуллари

Ўзининг куч-қувватини ва соғлиғини мустаҳкамлашнинг кўплаб усуллари бор, уларнинг ҳаммаси жуда оддий. Булар билан бир қаторда жуда ғалати бўлиб эшитиладиган, лекин ҳақиқатан ҳам иш берадиган маслаҳатлар ҳам бор.

Қаҳвадан кейинги уйқу 

Япониядаги университетлардан бирида ўтказилган тадқиқот натижаларидан маълум бўлишича, қаҳва ёрдамида тетиклашишнинг энг яхши усули уни истеъмол қилгандан кейин дарров ухлашга ётиш экан.

Роппа-роса йигирма дақиқа. Нима учун бу ёрдам беради? 20 дақиқалик мизғиш айни кофеиннинг таъсири бошланадиган лаҳзада тамом бўлади. Миянинг ўзи бу вақт ичида аденозин — чарчашнинг тўпланишига қараб ажраладиган моддадан тозаланишга улгуради.

Тиш чўткасига ҳожат йўқ

Кўпчилик одамлар кариес хавфини камайтириш мақсадида тишларини овқатдан кейин дарҳол тозалашни маъқул кўради. Аслида ҳар қандай егулик (айниқса таркибида кислота бўлган мевалар — цитруслилар, томатлар; спорт ва содали ичимликлар) тишлар эмал қаватининг ташқи таъсирларга сезувчанлигини оширади.

Камроқ ейиш учун кўпроқ енг

Яқинда америкалик парҳезшунос Бен Хоганнинг қизиқ бир тадқиқоти босиб чиқарилди. Олинган маълумотларга кўра, истеъмол қилинган калориялар миқдорини синчиклаб кузатиб бориш жуда ачинарли натижаларга олиб келар экан.

Ишдан кейинги машғулотлар

Оғир иш кунидан кейин сиз энг ёмон кўрган ва хоҳламаган ишингиз — машқ қилиш. Аслида сиз шусиз ҳам чарчагансиз! Ҳақиқатда эса, ҳатто ярим соат давомида қилинган интенсив ҳаракатлар сизга яхши кайфият бағишлаш билан биргаликда эртаси кун учун қувват ҳам беради.

Организмда юз бераётган ҳамма жараёнлар учун кислород керак бўлади

Унинг даражаси қанча паст бўлса, кайфият ҳам, иш қобилияти ҳам ва бошқа ҳаётий кўрсаткичлар ҳам шунча ёмон бўлади. Интенсив машқлар ўпкани кислород ишлаб чиқаришга мажбур қилади.

Манба: Daryo.uz