Саломатлик

Стрессдан халос этувчи озиқ-овқат маҳсулотлари

Олимлар томонидан аниқланишича, маълум бир озиқ-овқатлар келиб тушиши натижасида организмда содир бўладиган кимёвий жараёнлар асаблар зўриқишининг бироз бўлса-да камайишига ва ёқимли ҳиссиёт уйғонишига сабаб бўлар экан.

Резавор мевалар

Қорағат (черника) – организмга кўплаб усуллар билан ижобий таъсир ўтказувчи антиоксидант. Қулупнай, малина ва маймунжонлар стрессга қарши курашишда самарадорлиги ўз исботини топган C витаминларига жуда бойдир.

Текширишлар натижасига кўра, ҳаяжонли чиқишлар олдидан бундай меваларни ейиш оқибатида стресс гормони ишлаб чиқарилиши бироз камайиши маълум бўлди. Ҳатто, бундай самара музлатилган резавор меваларда ҳам кузатилган.

Мойчечакли чой

Тинчлантирувчи чойларнинг организмга шифобахш таъсирини яхши биладиганлар уни ухлашдан олдин ичади. Мойчечак чойи ҳам худди шундай шифобахш хусусиятга эгадир.

Саримсоқ

Саримсоқдаги кимёвий бирлашмалардан бири ҳисобланган аллицинлар юрак хасталиклари, саратон ва вирусли инфекцияларнинг олдини олишга ёрдам беради.

Кўк чой

Кўк чой таркибида мия фаолиятининг самарадорлигини ва унинг стресс билан курашиш манбаларини ошириш хусусиятига эга бўлган аминокислоталар мавжуд.

Манба: Daryo.uz