Маданият

Сут маҳсулотлари ҳақиқатан ҳам ҳуснбузар тоширадими?

Тери билан боғлиқ муаммоларга сут маҳсулотларини ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш сабаб бўлади деган фикрлар мавжуд. Ҳақиқатан ҳам пишлоқни севиш тошманинг сабаби бўлиши мумкинми? Ҳақиқат ва ёлғонларни муҳокама қилиб кўрамиз.

Ҳуснбузарлар, улар шунингдек акне ҳам дейилади, яллиғланиш натижасида пайдо бўлади. Яллиғланиш жараёнларини сигир сути ҳам келтириб чиқариши мумкин. Сутдаги гормонлар организмдаги тестостерон даражасига таъсир кўрсатади. Бу эса тери тешикчаларини бекитиш хоссасига эга бўлган тери ёғларининг ишлаб чиқарилишини оширади.

Бу сут билан боғлиқ бўлган ягона муаммо эмас: у яллиғланиш чақаришдан ташқари бактериялар таъсирида пайдо бўлган яллиғланиш ҳолатини ҳам кучайтиради.

Лекин сут маҳсулотларининг ҳаммасини тошма тоширувчилар гуруҳига киритиш нотўғри. Сут ва музқаймоқ тошма тошириши мумкин, лекин йогурт ва пишлоқ терига бундай таъсир кўрсатиш хусусиятига эга эмас. Аксинча, йогурт таркибидаги пробиотиклар тошмаларга қарши курашишга ёрдам бериши мумкин.

Ҳозирча олимлар томонидан пробиотикларнинг тошмаларга бундай таъсири сабаби аниқлангани йўқ, лекин улар ўзларининг яллиғланишга қарши хусусияти билан таниқли.

Қандай бўлмасин, агар сиз сутли маҳсулотлардан сўнг тошма пайдо бўлганини ёки яллиғланишни сезсангиз, уларни истеъмол қилишни камайтириш тавсия этилади.

Манба: Daryo.uz