Биз ҳеч ўйлаб кўрмасдан озиқ-овқатларнинг бирини бошқаси билан бирга ейишга ва ичишга ўрганиб қолганмиз.
Лекин нимани нима билан бирга ейиш кимёвий жиҳатдан катта аҳамиятга эга, чунки озиқ-овқатлар ёки бир-бирини мукаммал тарзда тўлдиради, ёки организмга нисбатан зарарли таъсирини кучайтиради.
Бирикишларнинг баъзилари қондаги шакар миқдорини анча ошириш ёки меъданинг бузилишини келтириб чиқариш хусусиятига эга.
Сутли чой
Чой яллиғланиш жараёнларини камайтириш хусусиятига эга бўлган антиоксидантларга бой. Лекин унга ҳатто бир томчи сут қўшилса ҳам, ҳамма фойдали хусусиятлари йўқолади.
Гап шундаки, сутдаги оқсил антиоксидантлар билан боғланади ва уларнинг организмга сўрилиш имкониятини бутунлай ёпиб қўяди. Бундан ташқари, чойдаги кофеин кальцийнинг абсорбсияланишини йўқотади ва шу туфайли сиз сутдан одатдаги кальций дозасини ололмайсиз.
Мураббо билан оқ нон
Совутгичда ҳеч нарса бўлмаган пайтларда жуда қўл келувчи бу анъанавий егуликлар ҳам кўринганидек фойдали эмас экан. Нонда ҳам, мураббода ҳам бўлган тез углеводлар бошқа озиқ-овқатларга қараганда жадалроқ суръатларда қондаги шакар миқдорини ошириб юборади. Агар бу икки тез углеводлар манбаи бирга қўшилса, бу жараён фожиага айланиши мумкин.
Ёғсиз зиравор ва пишлоқли салат
Агар сиз салат таркибидан ёғли озиқ-овқатларни бутунлай чиқариб ташласангиз, у ҳолда сабзавотлардан керакли миқдордаги фойдали моддаларни ололмайсиз. Тадқиқотлар натижаларига кўра, каротиноидлар – саратон ва юрак-томир касалликлари хавфининг камайиши билан боғлиқ бўлган ўсимлик пигментлари ёғ билан бирга қўшилгандагина яхши ҳазм бўлар экан.
Спиртли ичимликлар ва кофеин
Анъанавий вазият: кечки овқат маҳали бир-икки пиёла вино ичасиз, уйқунгиз кела бошлайди ва сиз тетиклашиш учун бир пиёла қаҳва ичасиз. Бу жуда зарарли. Чунки сиз қаҳвадан оладиган энергия спиртли ичимликлар интоксикациясини яширади ва бу сизга ўз ҳолатингизни назорат қилишга имкон бермайди.
Манба: Daryo.uz