Зайтун ёғи ўзининг кўплаб фойдали хусусиятлари сабаб “суюқ олтин” номини олган.
Аниқланишича, зайтун мойи инжиқ, жой танловчи ёғ ҳисобланади. Агар уни сақлаш йўлини билмасангиз, таркибидаги инсон саломатлиги учун керак бўлган моддалар парчаланиб кетади. Аввало, сотиб олган маҳсулотингиз ҳақиқий ёки қалбаки эканини аниқлаш мақсадида уни бироз вақт музлаткичда сақланг.
Ҳақиқий зайтун мойининг фақат устки қавати совуқ ҳароратда юпқа оппоқ тусга кириб қолади. Хона ҳароратида эса аввалги ҳолига қайтади. Барча ўсимлик ёғларининг душмани учта: ёруғлик, ҳарорат ҳамда иқлим. Ҳеч қачон ёғнинг устини очиқ ҳолда ёки газ плитаси устида қолдирманг.
Иссиқда қолган мой негизидаги фойдали моддалар буғланиб кетади. Зайтун мойини газ плитасида қайта-қайта қиздириб ишлатманг. Такрор ишлатганда унинг фойдали моддалари заҳарли унсурга айланади.