Асосий овқатланишлар орасидаги тамаддилар вазн йиғишга ёрдам беради деган фикрлар мавжудлиги кўпчиликка маълум. Лекин, олимлар томонидан бу фикрнинг нотўғри эканлиги исботланди. Яъни, бу тамаддилар озиш учун жуда керакли экан.
Парҳезшунослар томонидан тез-тез ва майда майда овқатланиш қондаги қанд миқдорини ўзгариб туришдан ва очлик ҳиссидан ҳимоя қилган ҳолда озишга ёрдам бериши аниқланди.
Очлик ва иштаҳа тушунчаларини кўпинча адаштириб юборишади. Очлик — бу овқатга бўлган физиологик эҳтиёж, иштаҳа эса — руҳий эҳтиёж ҳисобланади.
Иштаҳани назорат қилиш учун ҳар 3—3,5 соатда бирор нарса ейишга ҳаракат қилинг. Бу яхши ҳазм қилишда ва модда алмашиш тезлигини сақлашда жуда фойдали.
Лекин тамаддининг тамаддидан фарқи бор. Агар сиз ҳар доим чой билан конфетлар, бутерброд ва булкалар тамадди қилсангиз келишган қомат тўғрисида гапириб ўтирмаса ҳам бўлади.
Энг соғлом егулик турларига таркибида шакари кам бўлган мевалар: яшил олмалар, ноклар ва цитруслилар киради.
Шунингдек, ёғсиз пишлоқ билан бутундонли нонлар, сабзавотли салатлар ҳам киради. Ва албатта, ачитилган сут маҳсулотлари – қатиқ, шакарсиз йогурт, кам ёғли твороглар ва ҳар хил ёнғоқлар ҳам шулар жумласидан ҳисобланади.
Манба: Daryo.uz