Тақвим (календарь) вақтга масъулият билан муносабатда бўлишга ёрдам беради. Бунда фақат ўзингизга мос келувчи йўлни танлаб олишингиз керак.
-
Бир дақиқа ҳам режалаштирилмаган вақт қолдирманг
Ҳаммасини дақиқалар бўйича ҳисобга олинг. Тақвимга киритилмаган вазифанинг ўзи йўқ деб тасаввур қилинг. Унга ишни, қизиқишларни, жисмоний машғулотлар ва умуман ҳар қандай ишларни қайд қилинг. Ҳаётнинг ҳар хил соҳаларини ҳар хил ранглар билан белгиланг.
Албатта, бундай услубнинг баъзи камчиликлари ҳам бор. Унда:
- ҳар бир ишга айнан қанча вақт кетишини аниқ белгилаш мумкин;
- кутилмаган ҳолатлар бўлмайди
деб фараз қилинади.
Бу ҳақиқатга унчалик яқин эмас. Лекин бунинг ечими бор. Тақвимга кутилмаган ишлар учун вақт оралиқлари қўшинг.
-
Ҳар бир вазифага 50 фоиз ортиқча вақт қўшинг
Тақвимга ишни одатдагидек киритинг, кейин эса бажариш муддатини 50 фоизга узайтиринг. Бу вақт захирасини вазифанинг олдидан, ундан кейин ёки иккига бўлиб қўшинг. Масалан:
- Skype’да амалга ошириладиган ярим соатлик суҳбатдан кейин қўшимча саволлар учун 15 дақиқа қўшинг.
- Бир соатлик йиғилишга — тайёрланиш ва муҳокама учун 15 дақиқадан вақт қўшинг.
- 45 дақиқалик тушликка — офисга бемалол қайтиб келиш учун 20 дақиқа қўшинг.
Агар қўшимча вақтингиз бўлса, тирбандликда ёки учрашувда ушланиб қолсангиз ҳам асабийлашмайсиз.
-
Бир кунда бир соат вақтни шахсан ўзингиз учун ажратинг
Бир соат ёки ҳатто ярим соат вақт ичида анча кўп ишлар қилиш мумкин. Буни кечқурунга қолдирманг. Ўзингиз учун муҳим бўлган ишни эрталабдан бажаринг. Шунда кундуз кунлари виждонингиз қийналмайди.
Манба: Daryo.uz