Маълумки, хурмо таркибида ёд бўлиб, у бўқоқ касалига даводир. Айни фаслда хурмо мевалари ҳақиқий ширага тўйинган. Ҳовлингизда хурмо дарахти бўлса, унинг фақат меваларини теришга шошилманг. Чунки унинг баргида ҳам ёд бор экан. Баргларни териб, қуритиб олиб қўйсангиз, йилнинг исталган фаслида чой дамлаб ичишингиз мумкин бўлади.
Манба: Darakchi.uz