Маданият

Турли доғларни кетказиш сирлари

Баъзан севимли буюмларимиз ёки кийим-кечакларимизга ўзимиз билмаган ҳолда доғ тушириб қўямиз. Кўп ҳолларда уларни тўғри тозалаш йўлини билмай, кетказа олмаймиз, натижада севимли ашёларимиз яроқсиз ҳолга келиб қолади. Бироқ қуйида келтириб ўтадиган тавсияларимиз орқали сиз ҳар қандай доғдан халос бўлиш усулларидан бохабар бўласиз.

Елим доғини атсетонга ботирилган пахта ёрдамида кетказиш мумкин. Доғ қанчалик янги бўлса, шунча яхши. Доғ ўрнини яхшилаб ишқаланг.

1

Ёд доғидан қутулиш учун ўша жойни намланг ва устига крахмал сепиб, бир неча дақиқага қолдиринг, сўнг чайиб ташланг. Доғ тўлиқ йўқолгунига қадар жараённи такрорлайверинг.

yodovoe-piatno-udaleniye

Кийимда атир изи қолган бўлса, уни идиш-товоқ ювиш воситасида ёрдамида тозалаш мумкин. Бунинг учун ярим чой қошиқ воситани ярим стаканда қайноқ сувда эритинг. Ҳосил бўлган эритма доғ ўрнига томозинг ва 10—15 дақиқа кутинг, шундан сўнг совуқ сувда чайиб ташланг.

1415967418_kak-udalit-staroe-zhirnoe-pyatno-s-odezhdy-8

Қон доғини совуқ сувда осонгина кетказиш мумкин. Бироқ доғ анча олдинги бўлса, унга 15 дақиқага нашатир спирти суринг, сўнг совун билан ювиб ташланг.

842_large

Лаб бўёғидан қолган изни атсетон ёки спиртга ботирилган пахта билан артинг, шунда у дарҳол йўқолади.

326_pomada

Кийимга мойбўёқ тегса, уни шу заҳоти кунгабоқар ёғи ёрдамида тозалаш мумкин. Эски доғ бўлса, у ҳолда кир жойга маргарин суриб, 20 дақиқага қолдиринг. Сўнг доғни бензин билан ишқаланг ва буюмни ювиб ташланг.

pyatna-ot-maslyanoy-kraski

Буюмга шарбат тўкилиб, доғ қолган бўлса, ўша жойга бир неча томчи лимон сувидан томизинг ва устига туз сепиб қўйинг. Қуриб қолгач, доғдан асар ҳам қолмайди.

images