Биласизми?

Турли қаҳвали ичимликлар рецептларини биласизми?

Биз сиз учун дунё бўйлаб энг ўзига хос қаҳвали ичимликларни тайёрлаш усулларини ҳавола этмоқчимиз.

Зефирли қаҳва

Қаҳва қайнатиб, бироз қайноқ сут қўшинг ва чашка устига, қаҳва сал тегиб турадиган қилиб зефирни қўйинг. Зефирга ўзингиз ёқтирган қиёмдан сурасиз ва бир дақиқадан сўнг ичимлик тайёр бўлади.

Лимонли қаҳва

Қора қаҳвага бир бўлак лимоннинг фақат шарбатини қўшинг ёки лимон қобиғини қўшсангиз ҳам бўлади. Натижада ажойиб таъмли ичимлик ҳосил бўлади. Лекин, ошқозон кислотаси юқори бўлганларга, бу ичимлик тавсия этилмайди.

Шоколадли қаҳва

Бу ёзнинг иссиқ кунларида ичиладиган ичимликлардан биридир. Қайнатилган қаҳвага муз ва майдаланган шоколад қўшилади.

Тухумли қаҳва

Бир дона тухум оқи 1 ош қошиқ қуюлтирилган сут билан аралаштириб кўпиртирилади. Ҳосил бўлган аралашма чашкага солинади ва устига қайнатилган қаҳва қуйилади.

Пишлоқли қаҳва

Эспрессо тайёрланг ва унга бир бўлак қаймоқли пишлоқ қўшинг. Аралаштирилгандан сўнг, пишлоқ бироз эрийди. Маза қилиб ичишингиз мумкин!

Сизга қайси бири ёқди?

Манба: Daryo.uz