Черчилл мудрашни яхши кўрган. Бу сиёсат арбоби уйқуни ўзининг сиёсатдаги муваффақиятларининг асосий сабабчиларидан бири деб ҳисоблаган. Унинг таъкидлашича, тушликдан кейинги икки соатлик уйқу иш қобилиятини анча оширар экан.
Уйқу – бу ҳақиқатан ҳам соғлиқнинг гарови ҳисобланади, ҳатто тушликдан кейинги қисқа уйқу бўлса ҳам. Уйқу соҳасидаги экспертларнинг аниқлашича, тушликдан кейинги қисқа уйқу:
- Фикрлашни яхшилайди;
- Ижод қилишга ёрдам беради;
- Стрессни камайтиради;
- Зеҳнни, чидамлиликни, фаолликни оширади;
- Калория сарфлашга ёрдам беради;
- Юрак касалликлари хавфини камайтиради ва кайфиятни кўтаради.
Лекин бунда энг асосийси, хотира ва ўрганиш қобилиятининг яхшиланиши ҳисобланади.
Самарали мудрашга ёрдам берувчи бир неча қоидалар мавжуд.
- Уйқуга кетиш учун сизга қанча вақт керак бўлишини аниқлаб олинг.
- Кўп ухламанг. Кундузги уйқунинг давомийлиги – 10—20 дақиқадан ошмасин. Кучларни қайта тиклаш ва ишга тезда киришиш учун бу етарли бўлади.
- Тўғри вақтни танланг. Тушликдан кейинги уйқу учун энг мувофиқ вақт – соат 13 дан 16 гача. Лекин бу сизнинг кун тартибингизга ҳам боғлиқ.
- Тажрибада синаб кўринг. Тушликдан кейинги уйқунинг фойдасини сезишнинг энг яхши йўли – ухлаб кўриш. Бунинг учун қулай жойни танланг: тинч ва унчалик ёруғ бўлмаган жой. Шунингдек, олимларнинг фикрича ҳамма жойда – машинада ҳам, стол ёнида ҳам, диванда ҳам мудраш мумкинлигини эсда сақланг.
Манба: Daryo.uz