Қиш фаслида ёруғлик таъсири етишмаслигидан ва иситилган хоналарда етарлича қуриб улгурган юз териси оч кулранг тусга киради. Қандай қилиб терини тоза ва порлаб турадиган кўринишга келтириш тўғрисида айтмоқчимиз.
Шакар
Шакар — нафақат ширин таъм берувчи, балки ажойиб тозаловчи восита ҳам ҳисобланади. Илиқ сувга бироз шакар ва юз учун крем солиб аралаштиринг. Аралашма билан юзингиз терисини тозаласангиз, у ипакдек майин ва ранги чиройли бўлади.
Ёгурт
Табиий ёгуртдан юз учун ниқоб сифатида ҳам фойдаланишингиз мумкин. У терини тетиклаштиради ва унга соғлом кўриниш бахш этади.
Камроқ миқдордаги ёгуртни бир чой қошиқ сув билан аралаштиринг ва юзингизга суриб қўйинг. 20—30 дақиқадан сўнг ниқобни илиқ сувда ювиб ташланг.
Бодринг
Бу сабзавот тери билан боғлиқ муаммоларда, шу жумладан юз рангини яхшилашда ҳам ёрдам беради.
Терининг порлаб туриши учун 1 чой қошиқ бодринг шарбатини 1 чой қошиқ лимон шарбати билан аралаштиринг, аралашмани юзингизга суринг ва тўлиқ сингиб кетгунча қолдиринг. Кейин сув билан ювинг.
Асал
Асалли ниқоблар юз териси рангини нормал ҳолга келтиришга ёрдам беради. Бир хил миқдордаги асал ва қуруқ сутга бир томчи лимон шарбати солиб аралаштиринг. Аралашмани юзингизга суринг ва қуригандан сўнг илиқ сувда ювинг.
Манба: Daryo.uz