Биласизми?

Уйда иш жойини қандай ташкил қилиш мумкин?

Биз уйда ишлаш қувончли бўлиши учун қандай қилиб иш жойини ташкил қилиш ҳақида бир нечта маслаҳатлар тўплашга қарор қилдик.

Зоналаштириш

Иш жойи учун энг муҳим хусусиятлардан бири — бу унинг уйдаги бошқа хоналардан алоҳидалиги. Агар сизнинг иш жойи учун алоҳида хона ажратишга имкониятингиз бўлмаса, унда зоналаштиришнинг иложини қилишингиз зарур.

Бу режани ҳеч қандай харажатларсиз амалга ошириш учун парда, стеллаж ёки китоб шкафлари ажойиб таркибий қисмлар бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Ҳисобга олиниши лозим бўлган бирдан-бир нарса ёруғлик манбаидир. Ёруғ жойда ишлаш анча яхшироқ бўлади. Дераза ёнида жойлашсангиз, ўзингизга юқори даражада қулайлик яратасиз, лекин агар бунинг иложи бўлмаса, унда қўшимча ёруғлик манбаини сотиб олишингизга тўғри келади.

Буюмларни сақлаш

Иш жойи учун жуда кўп нарсалар керак бўлади ва сиз иш столидаги бўш жойларни эгалламаслиги учун уларни бирон жойда сақлашингизга тўғри келади.

Бу ҳолат учун бир нечта вариантлар мос келади: тўқилган саватлар — бу мавсумнинг тренди, токчалар, стеллажлар ёки декоратив қутилар — иш зонаси жиҳозлари учун жуда яхши танлов.

Қутиларни стол тагига жуда осон жойлаштириш мумкин, саватлар эса иш столи дизайнини ажойиб тарзда тўлдиради.

Пўкакдан қилинган тахта

Агар столингизда ҳаддан ташқари кўп қоғоз йиғилиб қолган бўлса, уларни пробкадан қилинган тахтага қисқич ёрдамида маҳкамлаб қўйиш мумкин.

Иш жойи ёрқинроқ ва ижобийроқ кўриниши учун муҳим қоғозлар ёнига суратлар ва руҳлантирувчи матнлар қистириб қўйиш ҳам мумкин.

Манба: Daryo.uz