Биласизми?

Уйда мазали қаҳва тайёрлаб, меҳмонларни хурсанд қилинг

Меҳмондўст уй бекалари учун ўзлари тайёрлаган мазали таомлари ҳақида мақтовларни эшитиш жуда ёқимли. Айниқса жуда яхши тайёрланган қаҳва учун мақтовлар бутунлай бошқача эшитилади. Бу эса ҳақиқатан ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди.

Хўш, мазали қаҳвани қандай тайёрлаш керак?

Бу ичимликни тайёрлашда белгиланган шартларга риоя қилиш талаб қилинади:

  1. Ичида ҳақиқий қаҳва қайнайдиган энг яхши идиш – учи торайтирилган турка. Идиш ҳажмининг тайёрлаш вақтида маҳсулот жойлашган ўша қисми унга қайнаш вақтида сақланиб қоладиган бошқача хушбўйлик бағишлайди.
  2. Туркада қаҳва тайёрлашда пала-партишлик қилиш ва шошилиш ярамайди, бу жараён учун вақт сарфлашга тайёр бўлинг.
  3. Энг яхши қаҳва, бевосита тайёрлаш олдидан янчиладиган қаҳва донларидан пиширилади, янчиш таъбга кўра танланади. Ҳақиқий қаҳва шинавандаси донлари йирик ва майда қилиб янчилган қаҳва ичимликлари мазасининг фарқини яхши билади.
  4. Яхши қаҳва тайёрлаш учун крандаги сувдан эмас, балки фақат тозаланган, сузгичдан ўтказилган сувдан фойдаланиш зарур.
  5. Қаҳвани туркада қайнатиш вақтида жараённи қайнашгача олиб бормаслик керак. Кўпикли қават пайдо бўлиши ва турканинг оғзигача кўтарилиши билан идишни оловдан олиш, кўпик қаватининг пасайишини кутиш ва уни яна оловга қўйиш керак. Буни бир неча марта такрорлаш керак. Кўпикли қаватнинг бутунлиги қаҳванинг бор хушбўйлигини сақлашга ёрдам беради.
  6. Агар сиз янгилик киритишни хоҳласангиз, тайёрланаётган ичимликка бироз занжабил, бир неча дона туз қўшинг. Бу қаҳванинг хушбўйлигини оширади.
  7. Қаҳвани туркада бир-икки дақиқа тургандан кейин пиёлаларга қуйиш керак.
  8. Шакарни, яхшиси меҳмонларга ўзлари мустақил равишда қўшишларини таклиф қилганингиз маъқул.

Меҳмонларингизни ҳақиқий қаҳва билан сийланг ва ҳақли равишда мақтовларга сазовар бўлинг.

Манба: Daryo.uz