Маданият

Ваннахонадаги 5 та ифлос буюм ва уларни тозалаш усуллари

Биринчи қарашда ваннахонангиз топ-тозадек кўринади: ҳамма жой оппоқ бўлиб ялтираб турибди, хушбўй ҳид таралмоқда. Аслида эса бу хонада шундай жойлар борки, у ерларда жуда кўп миқдорда бактериялар тўпланади, ва албатта бунга қарши курашиш зарур! Қуйида ушбу ифлос буюмлар ва уларни тоза тутиш усулларини келтириб ўтамиз.

Тиш чўткалар ва улар солиб қўйиладиган стакан

chistim-vannuyu-komnatu-625x494

Тиш чўткани тозалаш учун уни сирка солинган идишга 30 дақиқага ботириб қўйиш лозим. Стаканни эса ош содаси ёрдамида яхшилаб ювиб ташлаш зарур.

Мочалка

Сиз ювинадиган мочалкада қанчадан-қанча бактериялар тўпланиб қолишини тасаввур ҳам эта олмайсиз. Мочалкани тозалаш учун уни сув ва сиркадан 1:1 нисбатда солиб тайёрланган аралашмага тахминан 1 соатга ивитиб қўйиш керак.

Устара (бритва)

chistim-britvu-625x305

Устарани спиртга ҳўллаб олинган пахта билан тез-тез артиб туриш лозим. У тери билан жуда яқин алоқада бўлади, шу сабабли жуда тоза бўлиши шарт.

Ҳожатхона чўткаси

ochishhaem-tualet-625x306

Ҳожатхонани тозлаб бўлгач, чўткани олинг ва устидан дезинфексия воситасини қуйинг. Сўнг уни расмда кўрсатилганидек, унитаз гардиши тагига қўйинг. Чўтка қўйиб қўйиладиган идишни ҳам дезинфексия воситаси ёрдамида ювиб олинг.

Вантуз

Ваннахонангиздаги охирги кир буюм вантуздир. Уни тозалаш воситаси билан ювиб, чайиб ташланг.

Ана энди ваннахонангизни ҳақиқатан топ-тоза деб айта оласиз!