Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан жорий йилнинг беш ойи давомида республикадаги оғир турмуш шароитида яшаётган 8,6 минг нафарга яқин хотин-қизларга 5 млрд 873 млн сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати «Газета.uz"га хабар қилди.
Республика бўйича оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизларнинг 50 минг нафардан зиёдроқни, шулардан, оғир турмуш шароитида ногиронлиги бор хотин-қизлар 21205 нафарни, кам таъминланган хотин-қизлар 23079 нафарни, ишсиз хотин-қизлар 16145 нафарни ташкил этади.
Оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизларга кўрсатилган ижтимоий ёрдамлар сони жами 22369 тани, шундан тиббий ёрдам кўрсатилган хотин-қизлар 7 333 нафарни, бандлиги таъминланган хотин-қизлар 7700 нафарни ташкил этади.
Ҳудудлар кесимида оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизлар таҳлили бўйича Самарқанд вилоятида 15151 нафар, Қашқадарё вилоятида 12844 нафарни ташкил этади. Бу ҳолат республика кўрсаткичига нисбатан юқоридир.
Оғир турмуш шароитида яшаётган ва уй-жойга муҳтож хотин-қизлар жами 7406 нафарни ташкил қилмоқда. Шундан уй-жой билан таъминланган хотин-қизлар сони 922 нафар, уй-жой олишга тавсия берилган хотин-қизлар сони 3417 нафарни ташкил этмоқда.
Ҳозирда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва социал фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шарт-шароит яратиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, оила институтини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишларни амалга ошириш режаси ишлаб чиқилган ҳамда ҳаётга татбиқ этилмоқда, дейилади хабарда.