Биласизми?

Янги буюмлар сотиб олмасдан хонадон қиёфасини ўзгартиришнинг 6 йўли

Агар ўзгаришларни хоҳлаётган бўлсангиз, қилиш мумкин бўлганларнинг энг осони — хонадонингизнинг қиёфасини ўзгартириш. Буни бўсағадан ҳатламасдан ва бир тийин ҳам сарфламасдан қилиш мумкин.

  1. Ортиқча буюмларни йиғиштириб олинг

Бизда йиллар давомида кўплаб буюмлар йиғилиб қолади. Бирма-бир хоналарга кириб чиқинг, қайси буюмлар энди сизга керак эмаслиги ва қайсиларидан воз кеча олмаслигингизни аниқлаб олинг.

Шунда сиз янгича ясатишингиз учун бўш токчалар ва жойлар пайдо бўлади, уй ичида эса майда-чуйдалар бироз бўлса-да камаяди.

  1. Буюмлардан бошқа мақсадлар учун фойдаланинг

Ошхона жиҳозларини фақат ошхонага, санъат асарларини эса фақат меҳмонхонага жойлаштиришга уринишнинг кераги йўқ.

Масалан, кесиш учун ишлатиладиган чиройли тахтани столча устига қўйиладиган патнис сифатида ишлатиш мумкин.

Беш йилда бир марта ишлатиладиган қиммабаҳо ликопларни эса деворга картиналар ўрнида осиб қўйиш мумкин.

           3. Бўёқдан фойдаланинг

Хонадаги мебелларга назар солинг. Ўзгариш қилиш учун эски нарсаларни ўзингиз хоҳлаган бошқа рангларга бўяш ҳам мумкин.

            4. Ғайриоддийлик — кўзга ташланадиган жойга!

Ҳар бир одамнинг бирон-бир воқеа билан боғлиқ бўлган нарсаси бор. Уни кўзга ташланадиган жойга қўйиш мумкин. Бундай буюм хонани шахсан ўзингиз учун шинамроқ қилиб кўрсатади, меҳмонларда қизиқиш уйғотишга ва хонага ўзига хослик қўшишга ёрдам беради.

            5. Китоблардан қўйгич сифатида фойдаланинг

Даста қилиб тахланган китоблар ҳайкалчалар, чироқлар ва гул экилган туваклар учун жуда муносиб тагига қўйгич бўлиб хизмат қилиши мумкин. Бу мувофиқ усулдан уйдаги ҳар қандай хонада фойдаланишингиз мумкин: ошхонада, меҳмонхонада ва ҳатто ваннахонада ҳам.

            6. Вазачалар ичига ширинликлар қўйинг

Чиройли тарелкалар ва вазачалар чиқаринг, уларга ёнғоқлар ёки конфетлар солинг, ҳар хил мевалар қўйинг. Бундай ноз-неъматлар атрофида беихтиёр меҳмонлар йиғила бошлайди.

Манба: Daryo.uz