2018/2019 ўқув йилидан уч архитектура олий ўқув юртларида сиртқи таълим шаклига абуитуриентлар қабул қилина бошлайди. Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг қарорида хабр қилинган.
“Вазирлар Маҳкамасининг Архитектура ва қурилиш соҳасидаги олий таълим муассасаларида сиртқи (махсус сиртқи) таълимни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди”, — дейилган "Ҳуқуқий ахборот" Телеграм каналида.
Қарорда айтилишига кўра 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб қуйидаги утча олий таълим масканларида сиртқ бўлимлар очилади:
- Тошкент архитектура-қурилиш институти;
- Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти;
- Наманган муҳандислик- қурилиш институти;
Сиртқи таълим олишни истаган абитуриентлар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
- Архитектура ва қурилиш соҳасидаги ёки турдош таълим йўналиши бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига ва таълим йўналишига мувофиқ соҳа, касб, лавозимларда камида уч йиллик амалий иш стажига эга бўлиши;
- “Давархитектурқурилиш” қўмитаси томонидан тавсиянома берилган ҳамда тест синовлари ва (ёки) касбий (ижодий) имтиҳондан муваффақиятли ўтган абитуриентлар Қабул қилинади
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш тўлов-контракт асосида ташкил этилади.