Ёнғоқ ва майиз ушбу майин маффиннинг фойдалилик даражасини оширади.
Зарур масаллиқлар:
- 220 г ун
- 100 г маргарин
- 200 г шакар
- 1 чой қошиқ разрихлитель
- 130 мл сут
- 2 та тухум
- 100 г ёнғоқ
- 100 г майиз
Тайёрланиши:
Маргаринни бироз эритамиз ва унга шакарнинг ярмини қўшиб аралаштирамиз.
Тухумларни битта-битта чақиб соламиз. Шакарнинг қолганини қўшамиз.
Сутни соламиз ва яна аралаштирамиз.
Унни разрихлитель билан аралаштириб, сўнг суюқ аралашмага соламиз. Аралаштирамиз.
Хамирга ёнғоқ ва майизни қўшамиз.
Формани ёғлаб, хамирни солиб чиқамиз.
180 даражагача қиздирилган духовкада 25—30 дақиқа давомида пиширамиз.
Маффин тайёр. Ёқимли иштаҳа!
Манба: Daryo.uz