Ошхона

Ёнғоқли пирог тайёрлаймиз

Жуда мазали пишириқ. Таъбингиз бирон-бир мазали ширинлик истаганда чой ёки қаҳвага жуда яхши қўшимча бўла олади. Тайёрлаш усули жуда осон.

Асосий масаллиқлар

бўғдой уни 200 г

ёнғоқ 200 г

шакар 150 г

сариёғ 130 г

тухум 2 дона

юмшатгич 10 г

денгиз тузи 3 г

шакар кукуни 25 г

ванил экстракти 1 томчи

Духовкани олдиндан 180°C гача қиздиришга қўйинг. 100 г ёнғоқни кукундек қилиб ва 80 г ини эса йирикроқ қилиб майдаланг.

Ун, юмшатгич ва тузни аралаштиринг.

Юмшатилган сариёғни шакар билан комбайн ёрдамида аралаштиринг. Аралаштириш давомида майдаланган ҳамма ёнғоқларни ҳам қўшинг.

Комбайнни ўчирмасдан туз ва юмшатгич қўшилган унни оз-оздан ва 2 та тухум сариғини қўшинг.

Тухумлар оқини блендер ёрдамида қаттиқ кўпик ҳолига келтиринг.

Тухумлар оқининг 1/3 қисмини хамирга яхшилаб аралаштирган ҳолда, қолган қисмини эса ичидаги ҳавосини сақлаган ҳолда эҳтиёткорлик билан қўшинг .

Қолган ёғни формага суринг ва хамирни жойланг.

Духовкада 35—50 дақиқа давомида пиширамиз. Пишиш вақти форма ва духовканинг катталигига боғлиқ. Тайёр бўлганини билиш учун ёғоч чўп ёрдамида текшириб кўришингиз мумкин.

Манба: Daryo.uz