Қандай фасл бўлишидан қатъи назар биз, қизлар ҳар доим чиройли ва ёқимли кўринишимиз керак.
Лекин йилнинг маълум бир даврида юз ва тана учун қилинадиган косметик амаллар ёқмаслиги мумкин ва кўплаб зарарли натижалар бериши мумкин.
Ёзда қилиш мумкин бўлган амаллар
Мезотерапия. Косметологларнинг таъкидлашича, инъекциясиз мезотерапия амалини ёзги мавсумда амалга ошириш мумкин. Бу ёзнинг иссиқ кунларида терининг намланиши ва озиқланишини таъминлайди. Тери намланиши ва озиқланишидан ташқари кислород молекулалари билан тўйдирилади.
Юз ва танани массаж қилиш. Ёзда массажнинг ҳамма турларига рухсат берилади: бўшаштирувчи, лимфодренажли, шунингдек ниқоблар ва енгил гоммаж-пилинглардан фойдаланиб массаж қилиш. Улар теридаги сув мувозанатини тиклайди ва мушаклардаги тангликни олади.
Лазерли эпиляция. Ёзги мавсумда терининг ҳамма соҳаларида лазерли эпиляция ўтказиш мумкин. Бунда тери қораймаган бўлиши муҳим, чунки куйиш пайдо бўлиши мумкин.
Ёзда амалга ошириш мумкин бўлмаган амаллар
Пилинг амали. Ёзда ҳатто юзада ўтказиладиган пилинг ҳам юз ва тана терисининг қисман пигментациясини келтириб чиқариши мумкин. Ўртача пилинг – демаркация чизиғи ҳолатини бузади, чуқур пилинг эса бутунлай гиперпигментация ҳолатига олиб келади, бунда бутун юз териси қорамтир доғлар ва чандиқлар билан қопланади.
Шунинг учун яхшиси пилингни йилнинг салқинроқ вақтларига, қуёш унчалик фаол бўлмаган даврга қолдирган маъқул.
Юз ва тана терисини оқартириш. Ёзда терини оқартириш амалларини ўтказмаган маъқул, чунки бу амаллардан кейин қуёшда юриш ҳолатлари кўп сонли куйишларга олиб келиши мумкин.
Манба: Daryo.uz