Ошхона

Зардобдан яхна шўрва (окрошка) тайёрлаймиз

Ёз учун боп бўлган яхна шўрва учун зардобни тайёр ҳолда дўконларда сотиб олишингиз ёки уйда ўзингиз тайёрлашингиз мумкин. Бунинг учун қатиқни идишга солиб, оловга қўйинг. Қайнаб чиққач, паст оловда бироз тутинг, қатиқ творог ва зардобга ажралиб қолади, шунда зардобни сиздириб олишингиз мумкин. Творогни ҳам бемалол истеъмол қилишингиз мумкин.

Зарур масаллиқлар:

  • 2 литр қатиқ ёки зардоб
  • 100 мл сметана
  • 200 г қайнатилган гўшт
  • 2 та тухум
  • 2 та картошка
  • 2 та бодринг
  • 200 г редиска
  • яримта лимон
  • 1 боғ кўкат
  • таъбга кўра мурч
  • таъбга кўра туз

Тайёрланиши:

Тухумни қаттиқ қилиб қайнатинг, совитиб, тозаланг ва катта-катта кубик шаклида тўғранг.

Картошкани пўсти билан қайнатинг, совитиб, тозаланг ва уни ҳам кубик қилиб тўғранг.

Бодринг ва редискани ҳам шундай шаклда тўғранг. Кўкатни майдаланг. Қайнатилган гўштни ҳам кубик қилиб тўғранг. Лимоннинг сувини сиқиб олинг.

Барча масаллиқларни бирлаштиринг, туз ва мурч сепинг. Дастурхонга тортишдан олдин окрошкани совитинг ва сметана қўшинг.

Манба: Daryo.uz