Саломатлик

Қоринни йўқотиш учун 5 та оддий машқ

“Хитрости жизни” нашри орзуингиздаги қоматга эришишда ёрдам берадиган, бироқ мураккаб бўлмаган машқларни тақдим этди.

  1. Пресс машқи

ab-workouts-for-women

Оёқларингини уйдаги бирорта оғир жиҳозга  (масалан, батарея ёки диван) илаштириб олинг, қўлларни бош орқасига ўтказинг ва пресс машқини бошланг. Танани баланд кўтариш шарт эмас. Неча мартага кучингиз етса, шунча марта бажаринг, сўнг кунига икки мартадан кўпайтириб боринг. Биринчи мартада 40—50 тага етказишга урининг, сўнг аста-секинлик билан 100 тага чиқаринг.

  1. Гавдани кўтариш

Юзаси қаттиқ бўлган нарсага ётинг, бироқ оёқлар ерда бўлсин (худди ўтирганингиздаги каби). Қалин китобни олинг ва уни кўксингиз устида тутиб, гавдани кўтаринг — бошланишига 15—20 марта кифоя қилади. Ушбу машқни ёнма-ён қўйилган иккита табуреткада бажариш мумкин.

  1. Обруч айлантириш

optimalnyj-ves-obrucha

Прессни мустаҳкамловчи машқлар биринчи навбатда қорин мушакларини ўстирса, обруч — хипча бел учун йўлдир. Дастлаб 10—15 дақиқа айлантиринг ва аста-секинлик билан 20—30 дақиқага етказинг. Эҳтиёт бўлинг, ушбу машқ айримларга тўғри келмаслиги мумкин. Масалан, органлар пастга тушишига мойиллик бўлса, уни бажариш мумкин эмас. Шифокор билан масалаҳатлашиш зарур.

  1. Тиззаларни кўтариш

Турган ҳолатда оёқларни навбат билан букиб, тепага кўтаринг. Оёқни секинлик билан қорин мушакларини ишга солган ҳолда иложи борича юқорироққа кўтариш керак. Ва шундай секинлик билан ерга тушириш керак.

  1. Буралиш

Image485-propilates.ru_2

Бу машқ қорин мушаклари бироз машқ кўрган, аммо ёғ қатлами остида қолиб кетган кишилар учун айниқса мос тушади. Чалқанча ётиб, тиззани букамиз, қўлларни олдинга чўзамиз. Гавдани бироз кўтаринг ва қорин мушакларида таранглик ҳосил бўлгач, бир неча сония шу ҳолатда туринг, сўнг ерга ётинг. Дастлаб 5 марта, пировардида 20—25 марта бажариш кифоя.