Саломатлик

40 ёшдан кейин қоматни сақлаш сирлари

Киши улғайгани сари қоматни сақлаш ҳам қийинлашиб боради. Бироқ мутахассислар 40 ёшдан кейин ҳам сарвқомат бўлиб қолиш мумкинлигини таъкидламоқда. Қуйида бунинг баъзи усулларини келтириб ўтамиз.

  1. Кунига 8 соатдан ухлаш

2

Америкалик олимлар томонидан ўтказилган кенг кўламли тадқиқотлар уйқу етишмаслиги ортиқча вазн пайдо бўлишига олиб келишини кўрсатди. 40—50 ёшли кишилар учун меъёрий уйқу давомийлиги 7—8 соатни ташкил этади, ва асосийси, ушбу уйқу сифатли бўлиши керак.

  1. Гавдани тутишга эътибор қаратинг

Ёш каттароқ бўлганида гавдани тутишга ёрдам берадиган жисмоний машқларни танлаш керак. Зеро ички органлар саломатлиги ҳам, ташқи кўриниш ҳам таянч-ҳаракат тизими ишига боғлиқ. Тик қад, керилган елкалар ва енгил қадамлар ҳар қандай гавдага аёллик назокатини беради.

  1. Овқатланишни тартибга солиш

3

Ёш ўтган сари вазнни камайтиришнинг стандарт усуллари камроқ иш бера бошлайди. 40 ёшда гормонал фон ўзгаради, бу вазн тебраниб туришига сабаб бўлади. Бу даврда доимий вазнни сақлаб қолиш, ва айниқса, озиш қийинлашади.

Экспертлар озиқ-овқат ратсионида қуйидаги чора-тадбирларни қўллашни тавсия этади:

  • Ратсионингиздаги сув миқдорига эътибор беринг, токи тўқималарда ортиқча суюқлик ушланиб қолмасин. Сувни овқат қабул қилиш оралиғида ичинг. Севимли ичимлигингизни куннинг биринчи қисмида истеъмол қилинг.
  • Сут ва ўсимликлардаги оқсилларни афзал кўринг. Мол ва қўй гўштлари ёш катталашган сари қийинчилик билан ҳазм бўлади. Агар ҳаётингизни гўштсиз тасаввур эта олмасангиз, парранда гўшти ва балиқни танланг. Творог, пишлоқ, қўзиқоринларни кўпроқ истеъмол қилинг.
  • Табиий маҳсулотлар таркибига кирувчи суст углеводларни истеъмол қилинг. 40 ёшдан кейин метаболизм (моддалар алмашинуви) секинлашиб қолади, бироқ ширин кулчалар, шоколад ва бошқа ширинликлар ўрнига дон маҳсулотлари, ёрмалар, меваларни танлаш орқали уни тезлаштириш мумкин.
  1. Таомга енгилроқ қаранг

Бунинг учун чиройли қилиб дастурхон безанг, севимли таомларингизни тортинг, улардан тўйгунингизча енг. Еб бўлгач эса бошқа ҳузур-ҳаловатларни қидиришни бошланг. Яқин кишиларингиз билан вақт ўтказинг, боғда сайр қилинг, қушлар сайрашига қулоқ солинг, тикиш-бичиш қилинг, расм чизинг, янги атир сотиб олинг. Асосийси, жисмингиз оламда овқатдан бошқа ёқимли нарсалар кўплигини ҳис қилсин.