Биласизми?

Агар ёнингизда консерва очқичи бўлмаса, нима қилиш мумкин?

Ўрмонда ёки сафарга чиққанингизда пичоқ уйда қолган бўлса ва қўлингизда очадиган ҳеч нарса бўлмаса, консерва банкасини қандай очиш мумкин? Маълум бўлишича, бир неча оддий йўллари бор экан.

  1. Қўлларингиз билан. Ёрлиғини олиб ташланг, банкани бармоқларингизга кўндаланг қилиб жойлаштиринг ва уни бир томондан қайириб бошланг. Қайрилган жойдаги тунука юпқалашади ва осон очилади. Бу усул иш бермайдигандек туюлса ҳам, лекин анча самарали бўлиб кўринади.
  2. Тошга уриб. Банкани токи унинг қопқоғи уланган жой юпқалашмагунча қаттиқ юзага ишқалайверинг.
  3. Қошиқ билан. Қошиқ билан банканинг уланган жойини юпқалашмагунча ишқаланг, илиб олинг ва эҳтиёткорлик билан очинг.

Бу усулни қўллашда ёнингизда бўлган бошқа ошхона ускуналаридан ҳам фойдаланишингиз мумкин. Сизга омад тилаймиз!

Манба: Daryo.uz