Маданият

Ажинлар пайдо бўлишининг олдини оламиз

Хўш, ажинлар пайдо бўлишини қандай бартараф қилиш мумкин?

Ажинларга қарши курашишда юз мушаклари учун машқлар бажариш ва терини парваришлашни бирга қўшиб олиб бориш зарур.

Ёмон одатлардан қутулиш

Бағбақа ва бўйиндаги ажинлар пайдо бўлишининг олдини олиш учун иякни пастга қисиш одатини ташлаш тавсия қилинади. Бошни бироз кўтаринки ҳолда тутиш – анча фойдали ва яхшироқ.

Тишларга эътибор бериш

Тишларнинг ҳолати ва ўз вақтида протез қилиш ҳам жуда катта аҳамиятга эга. Тишларнинг йўқлиги нафақат ҳазм қилиш тизимининг бузилишига балки, юз шаклининг ўзгаришига ва чуқур ажинлар пайдо бўлишига олиб келади.

Кремлардан фойдаланиш

Уйқудан олдин юзга крем ёки маз суриш фойдали. Маз 1 банкача кремга ярим чой қошиқ туйиб майда қилинган ош тузини аралаштириб тайёрланади. Бу аралашма юзга сурилади ва 2-3 дақиқа давомида бармоқ учлари ёрдамида сингдирилади. Эрталаб совуқ сувда ювиб, крем суриб қўйилади.

Қуёш нуридан ҳимоя қилиш

Юзида ажинлар пайдо бўла бошлаган аёлларга қуёш нуридан сақланиш ва қуёшли кунларда ташқарига чиқишдан олдин албатта крем суриш тавсия этилади.

Массаж қилиш

Ажинлар пайдо бўлиши билан, терида қон айланишини яхшилаш ва уни мустаҳкамлаш учун ҳар куни юз терисини 5 дақиқа давомида бармоқ учлари ёрдамида енгилгина уриб чиқинг.

Манба: Daryo.uz