Азал-азалдан асалари заҳри табобатда энг керакли даво чораларидан бири µисобланган. Қадимги Юнонистон, Арабистон ва Миср ҳамда Осиё халқларида асаларини чақтириш пайтида одам нохушлик, оғриқ сезса ҳам, аъзолардаги қон айланиш тезлашиши сезилган. Шу-шу табиблар бу усулдан юзаб касалликларни даволашда фойдалана бошлашган. Асалари заҳри қайси хасталикларда асқотиши, кимларга эса умуман тавсия этилмаслиги ҳақида Наманган вилояти Халқ табобати маркази табиби, шифокор-терапевт Абдуҳалил БАННАЕВ маълумот беради.
Қайси касалликларда қўлланилади?
Даволаш малакали шифокор-физиотерапевт ёки ушбу амалиёт учун рухсатномаси бўлган табиб назоратида амалга оширилади. Айнан у касалликнинг тури, беморнинг ҳолати, ёшига қараб, даволаш усули, миқдорини белгилайди. Масалан, қон томир хасталиклари, айниқса, хафақон (қон босимининг ошиши)да асалари қўл-оёқ терисига қўйилади. Ушбу усул ёрдамида беланги, остеохондрозни ҳам даволаш мумкин. Чунки асалари заµри ичида суяк тизимини мустаҳкамловчи моддалар жуда кўп. Невроз, депрессия, юрак-қон томир бузилишларида ҳам ари чақтиришга мурожаат этиш мумкин. Иммуниет тушганда, ортиқча вазнда, подагра касаллигида, кексалардаги тарқоқ склероз, хотира пасайишида ҳам қўл келади.
Тана мослашиши учун
Биринчи чақтириш бел соҳасига амалга оширилиб, атиги 5 сония асалари танага қўйилади. Ҳар куни чақтириш муддати 5 сониядан узайтирилиб борилади.
Бунда биринчи куни битта асаларини қўйиб, ҳар куни уларнинг сонини биттага кўпайтирилади. Ҳаммаси бўлиб танага 10-15 тагача асалари қўйиб чақтириш мумкин. Агар бемор чақтиришни кўтаролмаса, муолажа кунора амалга оширилади.
Танаффус қилинадими?
Асалари заҳри билан даволашда бир кунда 4-6 тагача асаларини чақтириш мумкин. Бунда даволаш муддати ўнта муолажани ўз ичига олади. Илк олтита муолажадан кейин, чақтириш учтагача камайтирилади.
Агар беморда сурункали касалликлар кузатилаётган бўлса, чақтириш усули 45 кун давомида узлуксиз давом эттирилиб, орада 2 ой танаффус қилинади.
Эркаклардаги жинсий заифликни даволашдаасалари чақтириш чов ораси ва тизза остига бажарилади.
Зарари ҳам бор!
Одамни ари чаққанида тери остига заҳри билан бирга ниши ҳам тушади. Айнан шу заµар туфайли қизиш, ачишиш ва бошқа нохуш белгиларни сезамиз. Асалари заҳри таркибида гистамин моддаси бор. Уни эса аллергияга мойил одамлар кўтаролмайди. Чунки аллергикларнинг қонида ушбу модданинг миқдори табиатан юқори бўлади. Натижада, одамнинг юзи шишиб кетади, вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмаса, анафилактик шок ҳолати юз бериши мумкин. Айниқса, қандли диабет билан оғриган, ҳомиладор аёллар, иситма, ўсма касаллиги бор беморлар, ошқозон ости бези, юрак касалликлари қўзғаган пайтда, буйракдаги тошда даволашнинг бу тури тавсия қилинмайди.
Гормонал дори қабул қиладиган, климакс ёшидаги аёллар ушбу муолажани кўп қўлламасликлари шарт. Асалари чақтириш усули аёлларда остеопороз касаллигини кучайтириши мумкин.
Билиб қўйган яхши
Бемор жисмонан µаракатчан бўлиши, яъни ҳар куни бадантарбия билан шуғулланиши, очиқ ҳавода сайр қилиши, асосан сутли-сабзавотли овқатлар истеъмол қилиши ва камроқ гўшт ейиши тавсия этилади.
Даволаниш пайтида спиртли ичимликлар ичиш, тамаки чекиш мумкин эмас.
Айниқса, даволаниш пайтида гимнастика, уқалаш муолажалари билан шуғулланган одамлар тез тузалади. Умуртқа касалликлари, остеохондроз, беланги ва невралгияларни даволашда асалари сути, мумини қабул қилиш µам яхши натижа беради.
Барно ҲОЖИМИРЗАЕВА тайёрлади
Манба: Darakchi.uz