Ошхона

Асалли торт (“Медовик”)

Ҳар бир уй бекаси “бисоти”да байрамлар, туғилган кунлар ва бошқа алоҳида кунлар учун мукаммал торт ретсепти бўлиши шарт. Исталган торт ретсептини олиб, уни, яхши натижага эришмагунча ва “ижод маҳсулингиз” ҳақида оила аъзоларингиздан ижобий баҳо олмагунча, қайта-қайта пишириб кўргач, ретсепт сиз учун мукаммал кўринишга келади. Тавсия этилаётган асалли торт бошланғич пазандалар учун айни боп ретсепт бўла олади, зеро уни пиширишда муваффақиятсизликка учраш эҳтимоли жуда кам.

Зарур маҳсулотлар:

хамирига:

  • 300—500 г ун
  • 200 г шакар
  • 100 г маргарин
  • 2 ош қошиқ асал
  • 2 та тухум
  • 1 чой қошиқ ош содаси

кремига:

  • 300 г маргарин
  • 1 банка қуюлтирилган сут (қайнатилган)
  • 100 г ёнғоқ

Тайёрланиши:

Идишга маргарин, шакар ва асални солиб, сув банясида эритамиз.

?

Силлиқ масса ҳосил бўлгач, содани қўшамиз ва 1 дақиқача аралаштириб турамиз.

?

?

Шундан кейин уни сув банясидан олиб, тухум қўшамиз ва тезгина аралаштирамиз.

?

Сўнг унни қўшиб, қўлга ёпишмайдиган юмшоқ хамир қорамиз ва уни совитгичга 20—30 дақиқа қўямиз.

?

Хамирни бир хил катталикдаги 8—9 та бўлакка бўламиз.

?

?

Духовка подносини олиб, тескари ўгирамиз ва унга хамир бўлагини юпқа қилиб ёямиз.

?

?

Ёйилган хамир устига ликоп, қопқоқ ёки ўзингизга қулай бўлган бошқа буюмни қўйиб, унинг ортиқча қисмини кесинг, бироқ жойида қолдиринг. Хамир пишиш чоғида кўтарилиб қолмаслиги учун, унга санчқи уриб чиқинг.

?

?

?

Ҳар битта хамир бўлагини 200 даражагача қиздирилган духовкада 3—5 дақиқа давомида пишириб олинг.

?

Хамир олтин тусига киргач, духовкадан олинг ва иссиқлигидаёқ подноснинг устидан эҳтиёткорлик билан ажратиб олиб, бошқа идишга тахлаб қўйинг. Хамир четидаги ортиқча бўлакчаларни ҳам алоҳида идишчага олиб қўйинг, улар тортни безашда керак бўлади. Шу тариқа, барча хамир бўлакларини пишириб олинг.

?

Энди кремни тайёрлаймиз. Бунинг учун хона ҳароратида эриган маргаринни идишга солиб, миксер ёрдамида қуюқ ҳолга келгунича кўпиртирамиз.

?

Сўнг қуюлтирилган сутни аста-секинлик билан қўшиб, силлиқ масса ҳосил бўлгунича кўпиртиришда давом этамиз.

?

?

Ортиқча хамир бўлакчаларини ва ёнғоқни блендер ёрдамида ёки ўзизгизга маъқул бўлган бошқа усулда майдаланг.

Пишиб чиққан хамирларга крем суриб, устма-уст тахлаб чиқамиз. Энг юқоридаги хамир ва тортнинг ёнбошига ҳам крем суртамиз.

?

?

Тортнинг ёнларига урвоқларни ёпиштириб чиқамиз, устига эса майдаланган ёнғоқни сепамиз. Умуман, тортни ўзингиз истаганча безатишингиз мумкин.

?

Крем сингиб, торт майин ҳолатга келиши учун, уни кечаси билан хонада қолдиринг. Эрталаб тортни кесиб, оила аъзоларингизни пишириқ билан сийлашингиз мумкин. Ёқимли иштаҳа!

Айтганча, ўз мукаммал тортингизни топишда омад тилаб қоламиз! ;)