1.Назокатли нутқ. Агар аёл киши ўз эрига хушмуомилалик билан мурожаат қилса, эркак ҳам унинг нутқига сингиб кетади.
2.Эркак кишининг ишга лаёқатлилиги. Агар хонадонда осойишта, осуда муҳит бўлиб, эркак кишининг хотиржам бўлиб, ҳордиқ чиқаришига имкон берса, эркак кишининг хотираси, руҳий ҳолати яхшиланади, жамиятдаги мавқеи ўзгаради.
3.Ақл-идроклилик. Агар аёл киши эркакнинг кучига буйсунса, эркак янада ақлли бўлади.
4.Мақсад сари интилувчанлик. Агар аёл киши эркак ҳаётига қизиқиш билдирса, эркакда ҳаддан ташқари мақсад сари интилувчан бўлади, унда мақсадга эришиш учун қўшимча имкониятлар пайдо бўлади. Агар аёл киши унинг қизиқишларини бемаъни деб ҳисобласа, эркакнинг мақсалга эришиш учун барча имкониятларини тўсиб қўяди.
5.Сабр. Агар аёл киши эркакнинг камчиликларига сабр қилса, эркак ҳам унинг ҳиссиётлари ва инжиқларига сабрли бўлади.
Хуршида Хоним