Маълум бўлишича, ҳозирда эркаклар мамнуният билан фойдаланадиган буюмларнинг кўпчилигини аёллар ихтиро қилган экан. Совитгич, зирҳли жилет ва ҳаттоки пиво ҳам аёл кишилар томонидан ўйлаб топилган. Юқори технологиялар соҳасидаги баъзи донгдор ихтиролар ҳам айнан аёлларга тегишли экан. Қуйида уларнинг баъзилари билан танишишингиз мумкин.
Қуёш батареялари
Доктор Мария Телкес ва унинг ҳамкасби Элеанор Реймонд қуёш батареялари ишлаб чиқиш соҳасида янгилик яратувчилар бўлди. Телкеснинг илмий ишлари унга кўплаб мукофотларни келтирди ва “ақлли уйлар” технологиялари учун асос қилиб олинди.
Симсиз алоқада фойдаланиладиган технологиялар
Олима ва актриса Хеди Ламарр АҚШ флоти учун радиоалоқа соҳасида инноватсия яратди, у Блуетоотҳ ва Ви-Фиъга ўхшаш бўлган технологиялар учун асос бўлди.
Микротўлқинли печ
Жесси Картрайт маиший техникада кўплаб фойдали технологияларни ўйлаб топган, бироқ улар орасида энг аҳамиятлиси микротўлқинли печдир.
МАS интерфейси
Сюзен Кейр — Маsинтош компютерларидаги интерфейснинг афсонавий элементларини яратган график дизайнер.
Уй совитгичи
Америкалик муҳандис Мери Энгл Пеннингтон 1907-йилда озиқ-овқат етказиб бериш учун кўчма рефрижератор қурилмаларини ишлаб чиқди. 1914-йилда эса яна бир ихтирочи аёл Флоренс Паспарт уй совитгичи учун патент олди.
Телекоммуникатсия соҳасидаги ихтиролар
Доктор Ширли Энн Жексон телекоммуникатсиялар соҳасидаги тадқиқотлари орқали тон билан териладиган телефон, портатив факс ва бошқа кўплаб юқори технологияга оид буюмлар ихтирочилари учун йўл очиб берди.