Ошхона

Бананли кекс

Зарур масаллиқлар: 200 граммдан ун ва шакар, 100 гр. мак, 120 мл. ўсимлик ёғи, 80 мл. қатиқ, 2 донадан банан ва тухум, 1 ўрам ванилин, 1 чой қошиқ истеъмол содаси, ярим чой қошиқ туз, ёнғоқ, қанд упаси.

Тайёрланиши: 1. Бананни майдалаб тўғраб, санчқи билан эзинг.

2. Бананга қатиқ, ўсимлик ёғи, ванилин, кўпиртирилган тухум, шакар ва ёнғоқ солиб аралаштиринг.

3. Ун, истеъмол содаси ва тузни аралаштириб, бананли масаллиққа қўшинг.

4. Узунчоқ шаклдаги қолипга хамирни солиб, 170 даражада қиздирилган газ печига 40 дақиқага қўйинг. Пишгач, юзига қанд упаси сепинг.

Тайёрланиш вақти: 1 соат.

6 кишилик.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси