Инсон бир умр ҳаётдан сабоқ олиб яшайди. Лекин ҳаёт сабоқлари дарс жадвалига қараб берилмайди. Афсуски, баъзи сабоқларни жуда кечикиб оламиз. Шулардан энг муҳимларини санаб ўтамиз.
-
Соғлиқ ҳамма нарсадан муҳим
Ёшликдан соғлиқни эҳтиёт қилиш қариликда ўзини яхши ҳис қилишнинг асосидир. Лекин, ёшликда соғлиқнинг қадрини билмаймиз.
-
Қулай фурсатни кутиш керак эмас
Кейинги ҳафтадан ёки кейинги ойнинг биринчи кунидан янги ҳаёт бошлайман, деб режа тузгунимизча ҳаётимиз ўтиб кетганини сезмай қоламиз.
-
Тўлиқ бахтни изламанг
Ҳаёт фақат оқ ва қора йўлаклардан иборат эмас, улар орасида ҳар хил кўринишга эга бўлган кўплаб кул ранг йўлаклар ҳам бор.
-
Деярли ҳамма нарсанинг чораси бор
Кўпинча тузатиб бўлмайдиган воқеа рўй берди, деб ўйлаймиз. Аслида ундай эмас. Ҳаяжонимиз босилиб, вазиятга ақл билан ёндаша бошласак, яна ҳаммаси яхши бўлади.
-
Ҳамма саволларга жавоб топишимиз шарт эмас
Баъзи саволларимизга жавоб изламасдан ҳам ҳаётдан завқланиб яшасак бўлади.
-
Бундан яхшироқ бўлмаслиги ҳам мумкин эди
Ҳаётимизда бўлиб ўтган бирор воқеани эслаб, агар шундай йўл тутмаганимда, ҳаётим бундан кўра яхшироқ бўларди, деб ўйлаймиз кўпинча. Лекин бунинг аниғини ҳеч ким билмайди.
-
Ҳаракат — қўрқувнинг давоси
Хато қилишдан қўрқиб имкониятни бой бергандан кўра, хато қилиб бўлса ҳам ҳаракат қилган яхши.
-
Ёлғизликнинг ҳам яхши томонлари бор
Ёлғизлик ўзликни англашга ёрдам беради.
-
Муаммосиз ҳаёт бўлмайди
Муаммонинг сабаби ҳар хил бўлиши мумкин, лекин унинг ечимини топиш сизнинг вазифангиздир.
-
Сабрли бўлиш керак
Ҳаётда кўп нарсаларга дарров эришиб бўлмайди, бунинг учун сабр ва тиришқоқлик билан қилинадиган меҳнат керак бўлади.
-
Борига шукур қилиш керак
Инсон ҳаёти омонат ва ғаниматдир, шунинг учун ўзингизда бор нарсаларнинг қадрига етинг ва шукур қилинг.
-
Ишни зерикарли деб ўйламанг
Кўпчилик учун иш жуда ҳам зерикарли ёки қийин нарса бўлиб туюлади. Ишга қобилиятларимиз ва талантларимизни юзага чиқаришга ёрдам берадиган имконият деб қараш керак.
-
Ҳаётнинг ҳар бир дақиқасидан баҳра олиш керак
Шиддат билан эмас, бироз тўхтаб, майда нарсалардан ҳам завқ олиб яшаш керак.
-
Бахт фақат моддий нарсаларда эмас
Уларсиз ҳам ўзингизни бахтли ҳис қилсангиз бўлади.
-
Одамларни тушунишга ҳаракат қилиш керак
Ёмон феъл-атворнинг тагида бошдан ўтказилган бахтсизлик ёки оғир болалик ётган бўлиши мумкин.
-
Муваффақиятсизликлар ҳам аҳамиятлидир
Чунки улар инсоннинг чидамли, сабрли, жасур бўлишига ёрдам беради.
-
Ўзини яхши кўриш худбинлик ҳисобланмайди
Ўзингизга энг яқин дўстингизга бўлгандек муносабатда бўлинг.
-
Ҳар эҳтимолга қарши, «B» режа ҳам бўлиши керак
Узоқни кўра билиш, мувозанатни топа билиш муваффақиятсизликлар эҳтимолини камайтиради.
-
Дунё шафқатсиз эмас
Кўп нарса аслида бизнинг дунёга бўлган муносабатимизга боғлиқ.
-
Умр қисқа
15 ёшимизда ҳаёт ҳали жуда олдинда деб ўйлаймиз, 30 ёшимизда эса ҳамма нарсага улгуриш мумкиндек бўлиб туюлади, ёшимиз 60 га етгандагина ҳаётнинг жуда қисқалигини англаб етамиз.
Манба: Daryo.uz