Биласизми?

Бош оғриғидан таблеткаларсиз халос бўлиш йўллари

Бош оғриғига сабаб бўлувчи омиллар бир қанча. Оғриқдан таблеткаларсиз қутулишга уринган маъқул. Ана шундай усуллардан энг яхшиларини қуйида келтирамиз. Бош оғриғида муздек компресc фойда бериши мумкин. Муздай сувга ботирилган матони пешона ва чаккага қўямиз. Яна ҳам яхши фойда бериши учун туз(0,5литр сувга 1ош қошиқ туз) ёки cирка(1литр сувга 1ош қошиқ cирка) қўшиш мумкин. Чой — бош оғриғига қарши синалган воситадир. Қора ёки кўк чойни дамлаб ялпиз қўшамиз. Таъбга кўра шакар ҳам солса бўлади. Иссиққина ичсангиз оғриқ 10-15 дақиқада ўтиб кетади. Ялпиз эфир мойи ҳам бош оғриғида яхши самара беради. Ялпиз эфир мойи билан чаккалар уқаланади. Елка ва бўйин ҳам қўшиб уқаланса чарчоқни олиб тез фойда беради. Оддий сув ёрдамида бош oғриғидан халос бўламиз. Бош оғриғининг оддий ва кўп учрайдиган сабабларидан бири — сувсизланишдир. Айниқса, иссиқ об-ҳавода ёки спорт билан шуғулланаганда. Шундай экан кун давомида етарли миқдорда тоза сув ичиш — бош оғриғининг олдини олади.

Манба: Darakchi.uz